«Binance» Ўзбекистонга кириб келмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабарига кўра, «Binance» томонидан Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш масаласи ҳал қилинди.
Крипто-биржа ўз фаолиятини белгиланган тартибда маҳаллий «CoinPay» платформаси орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Негаки, «CoinPay» МЧЖ крипто-активлар айланмаси соҳасида расмий хизмат кўрсатувчи провайдер бўлиб, у биржа ва крипто-дўкон фаолиятини олиб бориш учун тегишли лицензияларга эга.
Резидентлар coinpay.uz орқали «Binance»га кириш, ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимларида киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўладилар. Фойдаланиш ҳамкор платформаларининг барча модуллари, жумладан, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашувдан сўнг бошланади.
2024 йилнинг январь ойида Агентлик томонидан «Binance» крипто-биржасига нисбатан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун жарима қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг, тегишли даъво аризаси Тошкент шаҳар иқтисодиёт судига юборилган.
2024 йилнинг 26 мартидан 7 июнига қадар бўлиб ўтган суд жараёнлари якунига кўра, суд аризани тўлиқ қондириш ҳамда крипто-биржадан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жаримани Ўзбекистон Республикаси бюджетига белгиланган тартибда ундириш ҳақида қарор қабул қилган ва биржа жаримани тўлиқ тўлаган.
Маълумот ўрнида, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ёки айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишлари лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг