Малака тоифасини олиш учун мурожаат юбориш жараёнига қатор ўзгартиришлар киритилди
Янгиланган педагог платформасида малака тоифасини (тўғридан-тўғри, навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари) олиш учун мурожаат юбориш жараёнига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Қуйидаги маълумотлар мурожаат юбориш жараёнида платформада фақат интеграция орқали шаклланади:
- Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «Болалар боғчаси» ахборот тизимида мавжудлиги;
- Давлат ва нодавлат умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган педагогларнинг маълумотлари «ERP Мактаб» ахборот тизимида мавжудлиги;
- Олий ҳамда ўрта махсус маълумотга эга педагогларнинг диплом маълумотлари «Diplom Edu» ахборот тизимида мавжудлиги;
- Барча педагогларнинг иш стажи бўйича маълумотлар «ЯММТ» ахборот тизимида мавжудлиги.
Мазкур маълумотлар кўрсатилган ахборот тизимларида мавжуд бўлсагина мурожаат юбориш мумкин бўлади.
«Ҳурматли педагоглар малака тоифаси бўйича мурожаат юборишдан аввал ўз маълумотларингизни текширишингизни илтимос қиламиз», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг