Мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

17:32 17 Январь 2025 Жамият
410 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида маънан эскирган мактаб бинолари ўрнига янгилари қуриб битказилмоқда. Жалақудуқ туманидаги 19-умумтаълим мактаби учун ҳам янги бино фойдаланишга топширилди.

— Мактабимиз биноси 1967 йилда қурилган эди, — дейди мактаб директори Малоҳатхон Холназарова. — Шу боис бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бера олмай қолганди. Қолаверса, ўқувчилар сонининг ортиши янги бинога бўлган эҳтиёжимизни оширди. Қиймати 11 млрд. 7 млн. сўм маблағ ҳисобига 885 ўринли 4-қаватли янги ўқув биноси ва мини спорт майдони қуриб битказилди. Натижада ўқувчилар замонавий талабларга мос синф хоналарида сабоқ олиш имконига эга бўлди.

Мактабнинг эски биноси 550 ўринли бўлгани боис дарслар икки сменада ташкил этилар эди. Янги бино фойдаланишга топширилгач, машғулотлар бир сменада олиб борилади. Натижада куннинг иккинчи ярмида қўшимча машғулотлар ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер