Мактабларда биринчи қўнғироқ садолари янгради

12:55 02 Сентябр 2025 Жамият
207 0

Янги ўқув йилида Андижон вилоятида 628 минг нафардан зиёд ўқувчига 42 минг нафар педагог таълим-тарбия беради. Шу билан бирга ҳудуддаги 41 та нодавлат хусусий мактабларда 9,5 минг нафардан ортиқ бола таълим олмоқда.

— Жорий йилда инвестиция дастури доирасида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари натижасида қўшимча 10,3 минг ўқувчи ўрни яратилди ҳамда 20 та мактабнинг қуввати яхшиланди, — дейди вилоят ҳокимлиги ходими Рустамжон Эшонов. — Ёзги таътилдан сўнг жонажон мактаб қучоғига қайтган ўқувчилар илм уммонида юксак марраларни забт этишга шайланган бўлса, мактаб остонасига биринчи қадами қўйган 67 минг 191 нафар ўғил-қиз илк бор қўлига қалам тутди. Уларга ўқув қуроллари жамланган “Президент совғаси” ўқитувчилар ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, фахрий устозлар, маҳалла фаоллари иштирокида тантанали топширилди.

Бугун Андижон вилоятининг 782 та мактабида биринчи қўнғироқ садолари янгради. Шундан сўнг “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.

Саминжон ҲУСАНОВ

«Халқ сўзи».   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер