Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги 500 та мактабда янги баҳолаш имтиҳонлари ўтказилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 500 та умумтаълим мактабида ЧСБ (чораклик сумматив баҳолаш) имтиҳонлари бўлиб ўтди. Унда мазкур мактаб ўқувчиларининг иккинчи чорак якуний билимлари янги баҳолаш тизими орқали синалди.
Имтиҳон жараёнлари мос равишда икки сменада ҳамда ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида ташкил этилди.
Бунда ўқувчилар чораклик давомида олган билимларини тегишли фанларга оид берилган тест саволларига тўғри жавобни белгилаш орқали синовдан ўтказди. Мактабларга тест саволлари китобчалари ва жавоблар варағи тўлиқ етказиб берилди.
Имтиҳон жараёнлари вазирлик ҳамда соҳадаги тегишли мутахассислар томонидан кузатиб борилди.
Маълумот учун: янги баҳолаш тизими икки турга — сумматив ва форматив баҳолаш тизимига бўлинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг