Мактаб саҳнасидан катта саҳна сари йўл

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ёш авлоднинг қобилият ва истеъдодини шакллантириш мақсадида ташкил этилган «Турон» театр мактаби юзлаб бўлажак санъаткорларни мактаб саҳнасидан катта саҳна сари чорламоқда. Бу борада ўтказилаётган республика кўрик-танлови ҳам муҳим аҳамият касб этяпти. Ушбу танловнинг Андижон шаҳрида вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда мавжуд мактаб гуруҳлари орасидан саралаб олинган 16 та театр жамоаси қатнашди.
— Ҳар сафар ижтимоий тармоқларда намойиш этилаётган вайнларни, кичик саҳна кўринишларини кўрганимда уларга тақлид қилишни, ўзим ҳам шу каби кўринишларда иштирок этишни хоҳлардим, — дейди Қўрғонтепа туманидаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шерзодбек Обидов. — «Турон» театр мактаби танловида иштирок этгач, саҳна асари тўғрисидаги фикрларим умуман ўзгариб кетди. Саҳнанинг ўзгача сеҳри, тарбиявий аҳамияти, профессионал даражасидаги талаблари бор экан. Унга риоя қилиш орқалигина ҳақиқий санъаткор бўлиш мумкин. Танлов шу жиҳатлари билан ҳам ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, шубҳасиз.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 12 мингта театр жамоалари таркибида 100 минг нафардан зиёд ўқувчилар фаол иштирок этди. Асака туманининг «Турон машъали» жамоаси эса ҳар томонлама танлов шартларига тўлиқ жавоб бера олгани боис ғолиб, деб топилди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг