Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ рухсатномаларни бериш тартиби соддалаштирилмоқда

Фото: Даврон Эрназаров
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити билан боғлиқ рухсатномаларни бериш тартибини соддалаштириш, шунингдек иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш механизмларини аниқ белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Амалдаги «Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Қонунда транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши, зарур ҳолларда эса мазкур муддат узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.
Бироқ Қонунда ушбу муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтирилиши мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгиланмаган.
Амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида муҳокама қилинаётган Қонун билан транзит рухсатномасини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза олинган кундан эътиборан йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилиниши, мазкур муддатни узайтиришга асос бўлувчи ҳолатлар ҳамда узайтириш мумкин бўлган муддат чегараси аниқ белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, ушбу Қонун билан «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ушбу йўналишдаги ишлар самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қўмита аъзолари томонидан унинг қабул қилиниши махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити ҳажмини оширишга, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг