Махачқалъадаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлди

Фото: Россия ФВВ
Россиянинг Махачқалъа шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида газ портлаши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланган. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлиги бинода одамлар яшамаслиги кераклигини таъкидлади. Чунки ушбу кўп қаватли уй ноқонуний қурилган бинолар реестрига киритилган. «РИА Новости» хабарига кўра, портлашдан сўнг у ерда ёнғин ҳам келиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш еттинчи қаватдаги квартирада содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланган. Улардан бири портлаш содир бўлган хонадон эгасидир. А.В.Вишневский номидаги Республика клиник шифохонаси куйиш маркази бошлиғи Магомед Аҳмедовнинг айтишича, аёлнинг аҳволи оғир, бошқа жабрланган эркакнинг аҳволи эса ўртача оғирликда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 150 киши ўз хонадонларидан эвакуация қилинган. Махачқалъа маъмуриятига кўра, улар вақтинчалик жойлаштириш марказига жойлаштирилади.
Портлаш оқибатида қўшни бешта кўп қаватли уйнинг ойналари ва ҳовлида турган 50 та автомобилга қисман шикаст етган.
Шаҳар маъмуриятининг аниқлик киритишича, мутахассислар портлаш содир бўлган бинони вайронагарчилик даражаси ва қўшни бинолар учун эҳтимолий хавфларни аниқлаш учун кўздан кечирмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг