Маймун чечаги пандемияси бекор қилиниши мумкин
Фото: Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, Ер юзида mpox (маймун чечаги) эпидемияси бошлангандан буён ушбу касалликни юқтирганлар сони 85 минг нафардан ошди. Улардан 92 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Хусусан, сўнгги тўрт ҳафта ичида маймун чечаги қайд этилгани юзасидан 30 та мамлакат ҳисобот тақдим этган.
Умуман, эпидемия давридаги жами беморларнинг 90 фоизи Жанубий ва Шимолий Америка қитъаларида яшовчи аҳоли вакилларидир. Қолган ҳолатларнинг аксарияти Европа давлатларида рўйхатга олинган.
Дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, ЖССТ ўтган йил 23 июлда mpox вирусини пандемия деб эълон қилганди. Аммо кейинги пайтларда касалланиш ҳолатлари сезиларли даражада пасаймоқда.
Шу боис ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесус маймун чечаги пандемиясини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш таклифини ўртага ташлади.
Эслатиб ўтамиз, mpox вируси аломатлари асосан иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар билан намоён бўляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг