Маҳмуд Муродов Прагадаги турнирда Патрик Кинслни мағлуб этди

Чехия пойтахти Прагада ўтказилган «Октагон 72» турнирида аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича навбатдаги йирик мусобақа бўлиб ўтди. Турнир доирасида ўзбекистонлик машҳур жангчи Маҳмуд Муродов асосий жанглардан бири — «co-main event» доирасида октагонга кўтарилди. У мезбон жангчи Патрик Кинслга қарши ўрта вазн тоифасида куч синашди. Ушбу баҳс «Октагон» промоушенининг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритиш учун муҳим аҳамиятга эга эди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва Маҳмуд Муродов жанг давомида рақиби устидан тўлиқ устунликка эришди. У техник ва жисмоний устунликни намоён этиб, жанг бўйи ташаббусни ўз қўлида сақлаб қолди. Якуний қарор ҳакамлар томонидан бир овоздан қабул қилиниб, ғалаба ўзбекистонлик спортчига берилди. Шу тариқа, Маҳмуд Муродов «Октагон» промоушенининг ўрта вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.
Бу Маҳмуд Муродов учун кетма-кет бешинчи ғалаба бўлди. Бунгача у 2024 йил 9 март куни Германиянинг Штутгарт шаҳрида ташкил этилган «Октагон 68» турнирида швейцариялик Ясуби Эномотога қарши жанг қилган эди. Ушбу баҳсда у иккинчи раунднинг 40-сониясида оғир нокаут эвазига ғалаба қозониб, яна бир муҳим муваффақиятга эришган эди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов 2019 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда дунёнинг энг нуфузли аралаш яккакурашлар лигаси ҳисобланган UFCда жанг қилиб келган. У мазкур лигада жами олти марта октагонга чиқиб, тўртта ғалаба ва иккита мағлубиятни қайд этган. Муродовнинг сўнгги ғалабаси унинг профессионал фаолиятидаги юксак спорт формаси ва жаҳон даражасидаги жангчи сифатидаги мавқеини яна бир бор исботлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг