Маҳаллий Кенгашлар ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини кучайтиришга бағишланган семинар ўтказилди
2025 йил 26 сентябрь куни Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази томонидан «Маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ва халқаро ҳамкорлигининг аҳамияти» мавзусида онлайн-семинар ташкил этилди.
Тадбирда маҳаллий Кенгашлар котибиятлари ходимлари, доимий комиссиялар раислари ва аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Семинарда қатнашганлар маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва халқаро алоқаларини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Маълумки, Сенатнинг Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан махсус режа-жадваллар тасдиқланган. Уларга мувофиқ 2024 йилда 310 нафар, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса 280 нафар депутат тажриба алмашиш жараёнларида иштирок этган.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларнинг хорижий давлатлар вакиллик органлари билан алоқалари ҳамда улардан келиб тушаётган ҳамкорлик таклифлари ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Корея, Хитой, Туркия, Россия ва Белоруссия вакиллик органлари билан ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилаётгани таъкидланди.
Семинар якунида маҳаллий Кенгаш депутатлари ўз фикр ва таклифларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг