Маҳаллага сув келди

Рустам Нурматов/«Халқ сўзи». Маълумки, қишлоқ аҳли турмуш тарзини деҳқончилик орқали ўз томорқаларга экин экиб, ундан олинаётган маҳсулотлар эвазига рўзғор тебратади. Мирзачўл туманидаги «Ипак йўли», «Боғбон», «Тошкент» маҳаллаларига бир неча йиллардан буён сув тармоқлари яроқсиз ҳолга келиб қолганди. Сув йўқлигидан томорқаларда оддий сабзавот, полиз экинлари, мевали дарахтларни экишнинг имкони бўлмасди. Шу сабаб мазкур маҳаллалар оғир ҳудуд тоифасига тушиб қолганди.
Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қишлоқ аҳолиси учун катта қулайлик яратди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл тумани «Ипак йўли», «Боғбон», «Тошкент» маҳаллаларида жами 11 км масофада янги суғориш тармоқлари қурилди. 15 км масофада оқар сув тармоқлари реконструкция қилинди.
Эндиликда ушбу маҳаллаларда аҳоли ўз томорқасида етиштирган маҳсулотларни суғориш имкониятига эга. Оқар сув тармоғининг келиши, қишлоқ хўжалиги экинларининг муваффақиятли ўсиши ва маҳсулот етиштиришда янги имкониятлар яратади. Айниқса, «Ипак йўли» маҳалласида ўрнатилаётган янги сувлаштириш тармоғи – бу аҳоли фаровонлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг