Маҳалладошлар хайрли ишлар ташаббускори
Бешариқ тумани марказидан 10 км олисда жойлашган “Абдураззоқ ота” маҳалла фуқаролар йиғини чекка ҳудуд бўлишига қарамай, маҳалла аҳлининг ташаббускорлиги туфайли сўнгги йилларда ҳаётбахш ислоҳотлар самараси бу масканда ҳам яққол акс этмоқда.
Давлат-хусусий шерикчилик асосида “маҳалла еттилиги” учун барча замонавий шароитларга эга янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу бинода мурожаатлар, бандлик ва ижтимоий ёрдам масалалари билан ишлаш, маънавий-маърифий ва профилактик учрашувлар ўтказиб бориш учун барча қулайлик яратилди.

Айни кунларда маҳалла аҳлининг яна бир хайрли таклифи билан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги 11-оилавий поликлиника янги бинода иш бошлади. Бунинг учун бюджетдан 1,5 миллиард сўм маблағ жалб этилиб, шифо маскани энг сўнги русумдаги физиотерапия ва УЗИ жиҳозлари билан таъминланди. Шунингдек, 10 ўринли кундузги стационар ҳамда шифокорлар кўриги учун алоҳида хоналар ташкил этилди.
— Маҳалламизда қарийб 1150 нафар янги авлод вакиллари истиқомат қилади, — дейди “Абдураззоқ ота” МФЙ ёшлар етакчиси Муҳриддин Набиев. — Аҳил-иноқлигимиз самараси сифатида маҳаллада “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган йигит-қизлар қолмади. Биргина шу йилнинг ўтган даврида 10 нафарга яқин ишсиз тенгдошларимиз юқори даромадли иш ўрнига эга бўлди. “Камбағал оилалар реестри”да турган 3 нафар олий таълимда ўқиётган талабанинг контракт тўлови тўлаб берилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 1 нафар тенгдошимизга имтиёзли кредит ажратилди.

Айтиш жоиз, бугунги кунда маҳалладаги мингдан ортиқ оилада 5118 нафар аҳоли истиқомат қилади. Деҳқончилик, боғдорчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаси маҳалла драйвери сифатида белгиланган.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг