Маҳаллада “Адлия кутубхонаси” очилди
Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг маҳаллаларга кўчирилиши аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётир. Хусусан, ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар, “Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” йўналишидаги мулоқотлар фуқаролар ҳуқуқий тушунчаларини ошириш баробарида ҳудуддаги мавжуд муаммолар ечимининг мақбул йўлларини топишда ҳам қўл келаётир. Куни кеча бошқарманинг навбатдаги ташаббуси билан жойларда “Адлия кутубхонаси”ни ташкил этишга киришилди. Шу йўналишдаги зиё маскани дастлаб Янги Наманган туманидаги Бунёдкор маҳалласида иш бошлади.

— Кундалик турмушда туғиладиган ҳуқуқий саволларга асосли жавоб топиш учун кўпчилик адвокатлик идорасига мурожаат қилишга одатланган, бироқ, бунинг учун амалда анчагина йўл босишга ҳам тўғри келади, — дейди “Бунёдкор” МФЙ раиси Жобир Алихонов. — Йиғинимиз биносига жойлаштирилган “Адлия кутубхонаси” фуқароларнинг айни масаладаги юмушларини енгиллаштиради. Бу ерга олиб келинган 200 дан ортиқ китоблар жамланмасида ҳуқуқий адабиётлар, шунингдек, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот марказида чоп этилган қўлланмалар кўпчиликка қўл келиши табиий.

Ҳуқуқий билимлар тарғиботининг самарали воситаси бўлган “Адлия кутубхонаси” вилоятдаги мавжуд 778 маҳалланинг барчасида босқичма-босқич ташкил этилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг