“Маҳалла учун китоб” лойиҳаси — амалда

23:20 15 Февраль 2023 Маданият
871 0

Президентимизнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, аҳолининг, айниқса, уюшмаган ёшлар ва уй бекаларининг китобхонликка бўлган қизиқишини орттириш мақсадида маҳаллалардаги кутубхоналарни зарур адабиётлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. 

Айни шу мақсадда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Пискент туман бўлинмаси томонидан “Маҳалла учун китоб” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида дастлаб тумандаги Ойбек, “Митан”, “Лолаариқ”, “Ғайрат”, “Оқтепа” “Дўстлик”, “Зоминовул”, “Мингтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларига 40 турдаги ўзбек ва жаҳон адабиётига мансуб жами 320 дона китоблар хайрия тарзида топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер