Маҳалла раиси сайловида фуқаролар фаоллиги кузатилмоқда
Фото: Халқ сўзи
Шу йилнинг 16 май куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови қизғин суръатда бошланди.

Дастлабки куни вилоятдаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинида кўргазмали тарзда намунали сайловлар ташкил этилди. Хусусан, Учкўприк туманидаги «Тошкентлигузар» маҳалласи аҳли ҳам ўзлари муносиб деб билган номзод учун овоз бердилар.

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғриси»даги Қонунга мувофиқ раисликка 3 нафар номзод кўрсатилди. Ҳар бир номзод сайловчилар вакилларини ўзининг келгуси фаолият дастури билан таништирди. Шундан сўнг 172 нафар вакил томонидан яширин овоз бериш йўли орқали маҳаллада кўп йиллар давомида раислик қилиб келган Турсунхўжа Акбаровга яна бир бор ишонч билдирилди.

Бағдод туманида бешта маҳаллада ўтган сайловда фуқаролар фаоллиги кузатилди.
— Маҳалла раиси ўз ортидан одамларни эргаштира оладиган, катта ҳаёт тажрибасига эга, энг муҳими, ислоҳотчи бўлиши керак, — дейди Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Бағдод туман комиссияси раиси Исломжон Аҳмедов. — Туманда 134 нафар фуқаронинг илк марта номзоди маҳалла раиси лавозими учун илгари сурилган бўлса, номзодларнинг 10 нафарини аёллар ташкил этмоқда.

Ёзёвон туманининг «Қатортол» МФЙда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови кўргазмали семинар тарзида ўтказилди. Унга сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, маҳаллалардаги ишчи гуруҳ раислари, ОАВ вакиллари таклиф қилинди.

Сайловни ишчи гуруҳ раиси Рўзимат Исақов очиб берди. Шундан кейин маҳалла раислигига уч нафар номзод вакиллар олдида ўз дастурларини баён қилдилар. Овоз бериш натижаларига кўра, Мухторжон Отажонов энг кўп овоз олиб, «Қатортол» МФЙга раис этиб сайланди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг