Маҳалла маркази ўз номига монанд бўлди
Гап Ғиждувон туманидаги “Гулистонобод” маҳалласи ҳақида бормоқда. Бу ерда бутун бошли марказ барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Уч қаватли замонавий бинода маҳалла “еттилиги” нинг самарали ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Кутубхона жойлашган. Аёллар учун “Гўзаллик салони”, эркаклар сартарошхонаси, ёшларнинг хорижий тилни ўрганишлари учун ўқув курслари, тикувчилик ва қандолат цехи, фитнес зал, савдо дўкони – буларнинг барчаси ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг ташвишини енгиллаштиради, фуқаролар, хусусан, ёшларнинг қимматли вақтни мазмунли ва фойдали ўтказишига имкон беради.

— Бу марказ маҳаллага узукка кўз қўйгандек ярашиб тушди, — дейди масканнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган маросим иштирокчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М. Раҳматова. — Шу каби иншоотлар юртимизда “Инсон қадри учун” тамойилининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганидан далолат беради.
Маҳалланинг кўркам маркази “Ислом тараққиёт банки” томонидан ажратилган 4 миллиард 500 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди. Эътиборлиси, у туманда кейинги бир ойда фойдаланишга топширилган иккинчи шундай шинам иншоотдир. Сал аввалроқ “Жовгари” маҳалласи ҳам янги бинога эга бўлганди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг