Мадримов жуда ноқулай ва кучли рақиб эди – Тайсон

Бокс афсонаси Майк Тайсон Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд билан жанги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Sport Illustrated» нашри хабар берди.
«Кроуфорднинг сўнгги жангида бўлдим. Мадримов — кучли йигит, Теренс сўнгги иккита раундда камбэк қила олганидан хурсандман. Мадримов жуда ноқулай ва кучли эди», деган Тайсон.
Шунингдек, бокс афсонаси Кроуфорд дуч келган одам билан жанг қилади деган гапларга қўшилмаслигини билдирган.
«Навбатдаги жангдан маҳрум бўлмаслик учун сен яхши жанглар қилишинг лозим. Мадримов рингда яхши ҳаракатланди. Кроуфорд бундай ҳаракатларга ўрганмаган. Мадримов ҳаддан ташқари ноқулай эди», деган у.
Қайд этиш керакки, 4 август куни 2 та вазн бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанг қилиб, ҳакамларнинг қарорига кўра устун келганди. Ушбу баҳс бутун дунё бокс афсоналари орасига кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Майк Тайсон 20 ёшида оғир вазн тоифаси чемпиони бўлган. У профессионал рингдаги дастлабки 19 та жангини нокаут эвазига ғалаба қозонган бўлиб, шулардан 12 таси биринчи раундда амалга ошган. Тайсон WBC, WBA ва IBF унвонларини қўлга киритиш орқали оғир вазн тоифасини бирлаштириб, мутлақ чемпион сифатидаги тарихда қолган.
Аввалроқ, Мануэль Нойер Германия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг