Маданият ва санъат қалбларни бирлаштиради
Элёр ҲАЙДАРОВ/«Халқ сўзи». Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида «Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Унда чет эл ҳамда маҳаллий ташкилотлар, идоралар раҳбарлари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, шунингдек, ёзувчи-шоирлар, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбир аввалида юртимизда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг, маданият вазири мавзу бўйича тақдимот қилди.

Форумда қатор халқаро ва маҳаллий экспертларнинг маърузалари тингланди. «Ўзбекистон — Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқалар», «Маданий мерос Туркистон бирлигининг ҳалқасидир», «Ўзбек — қирғиз халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар» мавзуларидаги чиқишлар шулар жумласидан.
— Ўзбекистон маданияти ва санъати билан яқиндан танишар эканман, юрагимни ўзгача нурли ҳис эгаллайди, — дейди Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев. — Улар менга беғубор, тотли болалик дамларимни ёдга солади, десам, хато эмас. Мен қирғиз юртида ўзбеклар орасида улғайганман. Халқларимизнинг томирлари туташ. Маданиятию санъати, урф-одат ва анъаналари, орзу-мақсадлари муштарак. Бизни фақат қардошлик ришталаригина эмас, инсонга, борлиққа, санъат ва маданиятга, эзгулик ва ёвузликка якдил муносабатларимиз ҳам бирлаштириб туради. Юртингизда маданият ва санъат ривожига қаратилаётган эътибор бутунлай янги даражага кўтарилган. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган халқаро тадбирлар, ёш иқтидорларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар сўзимиз исботи. Ҳафталик давомида биз бунга яна бир бор амин бўлдик.

Форумда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган «Тирик тарих» лойиҳаси ҳамда Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан чоп этилган «Туркий тилли давлатлар миллий мусиқа чолғулари» китоби тақдимотлари ташкил этилди. Шунингдек, ўзбек миллий чолғулари кўргазмаси ҳамда «Чўлпон» спектаклининг намойиши ҳам иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг