Маданий меросни сақлашда кино ва медианинг ўрни
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Самарқанд сайёҳлик марказида жойлашган Конгресс ҳоллда “Маданий меросни сақлашда кинонинг ўрни” мавзусида Анжуман бўлиб ўтди. Унинг доирасида бир қатор маданий лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.
Анжуманга Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов модераторлик қилди. Куннинг биринчи қисмида иштирокчилар учун Ислом сивилизацияси маркази мултимедиа блоки учун тайёрланган “Араб тили эволюцияси”, “Масжид”, “Сеҳрли кўза”, “Бақтрия тарихи”, “Клавихо”, “Худойберган Девонов ва немис меннонитлари” “Мухтор Авезов” видеороликлар туркуми лойиҳалари, шунингдек “Ўзбекистон маданий мероси” туркумига оид ҳужжатли филмлар тақдимотлари ўтказилди.
/samarqand/25e6072e6e5797e51c016dcdf029308f0826.jpg)
Куннинг иккинчи қисмида ТУРКСОЙ форумининг асосий ОАВ фаолиятига бағишланган маърузалари тингланди. Унинг доирасида туркий тилли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда ОАВнинг ўрни, бундан ташқари ОАВнинг маданий меросга ўзаро таъсири, контентни биргаликда ишлаб чиқаришнинг қийинчилилари ва имкониятлари, туризм ва миллий брендингни ривожлантиришда ОАВнинг роли, туркей дунё мамлакатлари кино ва ОАВ учун ягона платформа яратиш масалалари каби мавзулар муҳокама қилинди.
/samarqand/aa0ce851d13b900f949a67306caf68bd0826.jpg)
Кун якунида туркий дунё давлатларининг ягона кино-медиа платформасини яратиш тўғрисидаги меморандум имзоланди ҳамда ТУРКСОЙ форумининг “Янги уйғониш даври: кино ва ОАВ маданий меросни қўллаб-қувватлаш йўлида” резолюцияси қабул қилинди ва йиғилиш баённомаси тузилди.
Маълумот учун ТУРКСОЙ халқаро форуми “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгресс доирасида ўтказилди.
/samarqand/ab901d6a115f96dbadd6bc94b0e1832d0826.jpg)
Конгресс Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом сивилизация маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.
/samarqand/af368a239f0b7de43a8328a1bad067fc0826.jpg)
/samarqand/ca33ddb85d9cb67be4ab79cef2f6a8350826.jpg)
/samarqand/e36f6d500a935e036958b92c06eea3350826.jpg)
/samarqand/fafa35a7f339e5cd99a9888fb7eff93c0826.jpg)
/samarqand/ff5c268e5699625c155c83d11a310f280826.jpg)
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг