Маданий мерос объектларини ўрганишда ядро физикаси усулларини қўллаш” -Учинчи Халқаро ишчи кенгаши ўз ишини бошлади
Бугун Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида “Маданий мерос объектларини ўрганишда ядро физикаси усулларини қўллаш” мавзусида Учинчи Халқаро ишчи кенгаши фаолияти бошланди. Кенгаш Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳамда Дубна шаҳридаги Ядро тадқиқотлари бирлашган институтининг нейтрон физикаси лабораторияси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Кенгаш Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда. Ўзбекистон олимлари ва мутахассисларининг ядро физикаси, ядро технологиялари соҳасидаги илмий ишлари ва уларнинг юқори савияси хориждаги ҳамкасбларида катта қизиқиш уйғотаётганлиги уларнинг ташкил этилаётган кенгашда кенг иштирок эриш истагидан билдиришларида намоён бўлмоқда. Кенгашда Россия, Қозоғистон, Ветнамдан 47 нафар олим, шу жумладан Тошкент ва Самарқанд илмий-тадқиқот институтлари ва университетларидан 19 нафар олим иштирок этмоқда.
Ушбу Кенгашни ўтказишдан асосий мақсад ёш мутахассислар ва магистрантларнинг ядро физикаси фанига бўлган қизиқишини ошириш бўлиб, ядро физикаси соҳасидаги янгиликларни алмашишлари учун турли илмий марказларнинг етакчи олимлари ядро физикаси, археология, синхротрон ва нейтрон тадқиқотлари, маданий мерос объектларини бузмасдан тадқиқ қилиш бўйича маърузалар ўқишлари учун таклиф этилган.
Кенгаш ялпи мажлисларда жами 10 та маъруза, шўба мажлисларида 20 та маъруза эшитилади. Кенгашда турли мамлакатлар олимлари ва мутахассислари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг