Ливан энди президентсиз яшамайди
Ливан парламенти кўпчилик овози билан армия бош қўмондони, генерал Жозеф Аунни мамлакат президенти этиб сайлади. Жозеф Аун АҚШ ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланади.
«Генерал Аунга 128 нафар депутатдан 99 нафари овозини берди», деб эълон қилди парламент спикери Набиҳ Берри.
Ливан Президенти ҳукумат ва шартномаларни тасдиқлаши мумкин ва у мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони ҳисобланади. Президентлик муддати олти йил, қаторасига иккинчи марта сайланиш мумкин эмас. Мамлакат конституциясига мувофиқ, президентликка насроний-маронийларгина сайлана олади.
Президент Мишел Ауннинг ваколат муддати тугаган 2022 йил октябридан буён Ливан президентсиз яшаётганди. Сўнгги икки йил ичида Ливан президентини сайлаш учун 12 марта муваффақиятсиз уриниш бўлган.
Маълумот ўрнида, олдинги Аун ва ҳозиргиси қариндош эмас, шунчаки фамилиядошлар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг