“Листапад” халқаро кинофестивалида ўзбек фильмлари намойиш этилмоқда
Фото: Кинематография агентлиги
Жорий йилнинг 4 — 11 ноябрь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида “Чинакам қадриятлар” шиори остида “Листапад” халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда Ўзбекистон делегацияси вакиллари ҳам иштирок этяпти.
Танлов дастури доирасида режиссёр Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” фильми намойиш этилди.
Бугун фестивалнинг кечки дастурларида “Ўзбек киноси куни” доирасида танловдан ташқари “101 рейс” фильми катта экранларда тақдим этилади.
Тадбирда “Аёл қисмати” бадиий фильми ҳам иштирок этади. Шунингдек, Баҳодир Умрзоқовнинг “Ойжамол” романи асосида ишланётган “Бесстыжий век” лойиҳаси тақдимоти ҳам кутилмоқда.
10 ноябрь куни Минск кино музейида “МДҲ мамлакатларининг олтин тўплами” дастури доирасида Элёр Ишмуҳаммедовнинг “Севишганлар” фильми намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг