Лазизбек Мулложонов энг камида бронзага эга бўлади. Бразилиялик боксчини «эркин» нафас олдирмай ғалаба қозонди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Ҳамюртимиз -92 кг вазн тоифасидаги рақиби бразилиялик Кено Машадога қарши рингга кўтарилди. Қийин кечган баҳснинг биринчи раундда 3:2, иккинчи раундда 4:1 ва учинчи раундда 5:0 ҳисоби қайд этилди ва Лазизбек кейинги босқичга йўл олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
- Сурхондарёлик олимлар янги бўёқ турини яратишди
- Инсоният янги рекордни қайд этди
- Тошкентда Ўзбекистон ва Туркиянинг учта вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида учрашув ўтказилди
- 23 кун: Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг