Лазизбек Муллажонов тожикистонлик рақибини нокдаунга учратган жангда Париж Олимпиадаси финалига чиқди!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Муллажонов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-92 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги учинчи жангида ҳам ғалабага эриша олди.
Муллажонов ярим финал баҳсида Тожикистон вакили Давлат Болтаевга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи ва учинчи раундларида 3:2 ҳисобида енгган Лазизбек, иккинчисида ҳатто рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.
Финалда эса унга Озарбайжон вакили Алфонсо Домингиз рақиблик қилади. Финал 9 август куни ўтказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасида финалга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг