Лазизбек Муллажонов Париж Олимпиадасида тенгсиз!
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Муллажонов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритди.
-92 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз финалда Озарбайжон вакили Алфонсо Домингизни яққол устунлик билан енгди.
Муллажонов финалгача бўлган беллашувларда италиялик Азиз Аббес Мухийдин, бразилиялик Кено Машадо ва тожикистонлик Давлат Болтаевни мағлубиятга учратганди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Лазизбек Ҳасанжон ўғли Муллажонов 1999 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. Лазизбек бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2021 йилда ўтказилган ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби бўлган. Бундан ташқари, у 2022 йилда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, 2023 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида эса бронза медалига сазовор бўлган.
Бунгача Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев «Париж-2024»нинг бокс беллашувларида олтин медалларни қўлга киритганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг