Лавозимидан озод этилган ва интизомий жавобгарликка тортилган судьялар маълум қилинди
2022 йилнинг ўтган даврида тўрт нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, уларнинг уч нафари ўз аризасига кўра, бир нафари судьялик қасамёдини бузгани сабабли лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 4 февраль куни пойтахт судларида фаолият кўрсатаётган Х. Парпиев (жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси), А. Менглиев (фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси), И. Ражабов, Н. Ҳамидов, О. Гулямова, О. Исмолиов (Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари), И. Сабиров (жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси), З. Бобонов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг раиси ), Ж. Нажимов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси) масъулиятсизлиги ва йўл қўйган хато-камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг