Куз-қиш тадориги

Балиқчи туманида куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўриш мақсадида ирригация ва мелиорация йўналишида амалий ишлар ташкил этилди. Икки юз нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашган тадбирда 3 километрдан зиёд ариқ ва каналлар тозаланиб, бетонлаш ишлари бажарилди.
— Мавсумга тайёргарлик жараёнида 4 та гидротехника иншооти, 3 та гидропост таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффаржон Каримов. — “Балиқчи-1” насос станцияси, Жўраев Дурбек номли фермер хўжалигидаги суғориш қудуғи ҳамда “Сортепа ривожи” фермер хўжалиги насос агрегатлари таъмирланиб, мавжуд муаммолар бартараф этилди.
Бундай ишлар сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, суғориш тизимини яхшилаш ҳамда келгусида деҳқончилик самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг