Криштиану Роналду яна бир рекорд ўрнатишга яқин турибди
Португалия терма жамоасининг етакчиси Криштиану Роналду футбол бўйича жорий йил ёзида Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа бош мураббийи Роберто Мартинес фахрий ҳужумчини 26 кишилик таркибига киритди. 39 ёшли футболчи илк бор 2004 йилда ўтказилган Европа чемпионатида иштирок этиб, кумуш медаль соҳиби бўлган эди. Шундан сўнг у яна беш марта қитъа биринчилигида терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди ва 2016 йил Францияда ўтказилган мусобақада ғолибликка эришган.
Бу галги Европа чемпионати унинг учун олтинчиси бўлиб, бу эркаклар ўртасидаги иштироклар ичида рекорд ҳисобланади.
Португалия терма жамоаси Европа чемпионатининг саралаш босқичида ўн ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувларда жамоа рақиблар дарвозасига 36 та гол киритди. Роналду саралашнинг 9 ўйинида жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 10 та голга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионати шу йилнинг 14 июнь — 14 июль кунлари Германия яшил майдонларида бўлиб ўтади.
Айни пайтда Роналду қуйидаги рекордлар соҳиби ҳисобланади:
- Еврокубокларда энг кўп ўйнаган футболчи — 197 та ўйин;
- Еврокубокларнинг энг яхши тўпурари — 145 та гол;
- Чемпионлар лигаси тўпурари — 140 гол;
- Бир мавсумдаги Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи — 17 та гол (2013/14);
- Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги энг кўп гол муаллифи — 67 та гол;
- Чемпионлар лигаси тўпурари — 2007/08, 2012/13, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18;
- Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи — 183 та ўйин;
- Чемпионлар лигаси финалида энг кўп ғалаба қозонган футболчи — 5 бор;
- Учта Чемпионлар лигаси финалида гол урган ягона футболчи;
- Чемпионлар лигасининг кетма-кет 11 учрашувида гол урган ягона;
- 4 та УЕФАнинг энг яхши футболчиси учун соврини — 2008, 2014, 2016, 2017 йиллар;
- UEFA.cом томонидан танланадиган йилнинг энг яхши жамоаси таркибига 15 бор киритилган — 2004, 2007-2020 йиллар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг