Криштиану Роналду «Барселона» футболчиси ҳақида: «У феномен ва буюк келажак кутаяпти»

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ёш испаниялик истеъдод Ламин Ямаль ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ямаль келажакда ҳам жамоавий, ҳам шахсий совринларга эга бўладиган феномен футболчи ҳисобланади.
«Ламин келгусида бир нечта жамоавий ва шахсий мукофотлар соҳиби бўлади. У феномен. Уни ажойиб мартаба кутмоқда. Миллатлар лигасини бир неча бор ютиши мумкин», — деди Роналду. Шу билан бирга, у Ламин Ямалга ҳали 17 ёш эканини инобатга олиб, унга ортиқча босим ўтказмасликни сўради. «Мен сиздан шуни сўрайман. У эркинликни ҳис қилиши керак», — дея қўшимча қилди португалиялик юлдуз.
Маълумот учун, кеча бўлиб ўтган Миллатлар лигаси финалида Португалия терма жамоаси Испанияни пеналтилар сериясида мағлуб этди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланган бўлса, пеналтиларда португаллар 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу мусобақада иккинчи бор бош совринни қўлга киритди.
Ламин Ямаль эса ушбу беллашувда Испания сафида майдонга тушди ва ёш бўлишига қарамай, катта ишонч билан ҳаракат қилди. Роналдунинг қўллаб-қувватлови Ямаль учун катта мотивация бўлиши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг