Кредит лимитини нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, 1 миллиарддан ортиқ пул ўғирлаган 20 ёшли фуқаро ушланди
«Лимитлаш хизмати» ниқоби остида 1,03 миллиард сўмни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Унда айтилишича, Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Telegram ва Instagramда кредит лимитини нақд пулга алмаштириб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан жами 1 миллиард 32 миллион сўмни ўзлаштирган шахслар ушланган.
Маълум бўлишича, Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Б.Н. ва унинг уч нафар шериги «лимитлаш хизмати» номли саҳифа очиб, алдов йўли билан пул маблағлари йиғиб келган. Улар ўзлари расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг