Косон, Нишон, Қамаши, Китоб ва Яккабоғда туманлараро эндокринология ҳамда кардиология бўлимлари ташкил этилади

14:43 23 Июнь 2023 Сиёсат
574 0

Бу ҳақда қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Тиббиёт соҳасида 37 та поликлиника, 95 та оилавий шифокорлик пункти ташкил этилади, даволаш ўринлари 12 мингтага етказилади.

Қарши шаҳридаги тарқоқ 5 та шифохона негизида “Она ва бола” кластери барпо этилади.

Нишон, Чироқчи, Косон, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида замонавий туғруқ комплекслари қурилади (550 даволаш ўрни).

Келгуси йилларда 800 нафар эҳтиёжманд аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?