«Космосдан гапирамиз»: «Netflix» эндиликда космик ҳаракатларни жонли эфирга узатади

12:19 01 Июль 2025 Дунё
177 0

Иллюстратив фото

«Netflix» компанияси АҚШ Миллий аэронавтика ва фазони тадқиқ этиш бошқармаси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда NASA маълум қилди.

Эндиликда компания NASA билан ҳамкорликда космик ҳаракатларни жонли эфирга узатади. Ҳамкорлик доирасида стриминг хизмати ракета учиришлари, астронавтларнинг очиқ фазога чиқишлари ҳамда Халқаро космик станциядан жонли лавҳаларни трансляция қилади.

«1958 йилдаги Миллий аэронавтика ва космик қонуни бизни космик тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотларни имкон қадар кенг аудитория билан баҳам кўришга чақиради», деган NASA бош менежери Ребекка Сирмонс.

Ушбу ҳамкорлик орқали NASAнинг илм-фан ва тадқиқот соҳасидаги ишини янада қулайроқ қилиб, агентликка «Netflix» 700 миллиондан ортиқ одамни қамраб оладиган замонавий медиа ландшафтида глобал аудитория билан алоқани кучайтириш ва илҳомлантириш имконини беради.

Лойиҳага кўра, бу ёздан бошлаб «Netflix» платформаси орқали нафақат ракета стартлари ва фазогирларнинг космосдаги чиқишлари, балки турли миссиялар ҳақида махсус репортажлар ва ХКСдан Ер сайёрасининг ҳайратомуз манзаралари ҳам жонли тарзда намойиш этилади.

Аввалроқ NASAнинг «Perseverance» ровери Марс сайёрасининг энг қизиқарли геологик нуқталаридан бирига етиб боргани ҳақида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?