Коррупцияга қарши курашиш — ҳалоллик ва шаффофлик кафолати
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши учун энг аввало қонунийлик, масъулият ва ҳалоллик тамойилларига қатъий амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис коррупцияга қарши курашиш ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш долзарб вазифалардан бири саналади.
Самарқанд вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида ходимлар иштирокида ўтказилган йиғилиш ана шу масалалар муҳокамасига бағишланди.
Тадбирда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижалари асосида тайёрланган видеоматериал намойиш этилди. Унда айрим мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилгани мисол тариқасида кўрсатилди. Ходимларга коррупция оқибатлари, хизмат ваколатидан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг салбий жиҳатлари ва бундай ҳолатлардан огоҳ бўлиш зарурлиги борасида тушунтириш берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, вазифаларни ҳалоллик ва виждонан бажариш, давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу йиғилиш тизимда шаффофликни мустаҳкамлаш, коррупцион хавфларнинг олдини олиш ҳамда ходимлар ўртасида масъулият ва огоҳликни янада кучайтиришга қаратилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг