Коронавирусга қарши коллектив иммунитет 2021 йилда ҳам ҳосил бўлмайди — эксперт

ЖССТнинг бош илмий ходими Сумия Сваминатаннинг таъкидлашича, вакцина олиш имконияти яратилган бўлса-да, 2021 йилда ҳам коронавирусга қарши коллектив(жамоавий) иммунитетга эришилмайди.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертларнинг фикрича, ривожланаётган мамлакатларда вакцина олиш имконияти чекланганлиги, эмлашга нисбатан ишончсизлик ва мутация эҳтимоллари коллектив иммунитетни сусайтирувчи омиллардир.
Айни пайтда оммавий вакциналаш кампанияси бошланган давлатлар сони борган сари кўпаймоқда. АҚШ, Сингапур, Германия, ЕИ давлатлари шулар жумласидандир.
«Биз 2021 йилда жамоавий иммунитетнинг қандайдир даражасига эриша олмаймиз», — деган Сваминатан. Шунинг учун ҳам ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни совунлаб ювиш ва ниқоб тақиб юриш Covid-19 тарқалишини секинлаштирувчи асосий талаблар бўлиб қолаверади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг