Коронавирус пандемиясининг тугашига оид ижобий прогноз эълон қилинди
Фото: ССВ матбуот хизмати
Дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Беларуснинг «STV» телеканалига берган интервьюсида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бюроси раҳбари Ханс Клюге хабарига таяниб, ССВ маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқади, аммо хасталикнинг ўзи бутунлай йўқ бўлиб кетмайди. Аксинча грипп каби мавсумий касалликка айланади. «Мен оптимистман, ишонаманки, келгуси йил пандемиядан чиқамиз. Аммо бир нарсани унутмаслик керак, коронавирус ҳеч қаерга кетмайди. У билан яшашга тўғри келиши мумкин», — дейди мутахассис.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакилининг қўшимча қилишича, ҳозирда дунёда коронавирусга қарши вакцина етарли бўлиб, улардан нафақат хавф остида бўлганларни, балки бошқа барча истовчиларни ҳам эмлаш мумкин. «Ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз учун аҳолининг камида 80–85 фоизини эмлаш керак», — хулоса қилган Клюге.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге 2020 йил 10 февраль куни ўзининг илк расмий хорижий ташрифини бюрога аъзо бўлган 53 давлат орасида айнан Ўзбекистондан бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг