Коронавирус бор ёки йўқлигини тирноқ орқали аниқлаш усули маълум қилинди (Фото)

10:53 08 Май 2021 Дунё
2384 0

Коронавирусдан азият чекканми ёки шунчаки мавсумий грипп билан касалланганми, дея шубҳа қиладиган одамларга маслаҳат берилди.

Агар тирноқларда чизиқлар ёки олуклар пайдо бўлса, бу коронавирусни кўрсатиши мумкин, дейди инглиз олими Тим Спектор.

Мутахассис ўз хулосасини фотосурат билан исботлашга ҳаракат қилган. Унда аёл кишига тегишли тирноқлар характерли белгилар билан тасвирланган. Чизиқлар касаллик пайтида ҳосил бўлади, сўнгра из қолдиради.

«Инфекциядан кейин тирноқлар тикланади ва аниқ чизиқлар қолади», деб ёзади Спектор.

Илмий жараёнда ушбу ҳодиса «Бо чизиқлари» деб номланади. Улар, шунингдек, қизамиқ каби айрим юқумли касалликларга ҳам хосдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер