Кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда болалар бўлимлари очилади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Президентимизнинг “2022 — 2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери” ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва Болалар стоматология поликлиникаси мазкур тиббиёт кластери таркибига киритилиб, ягона бошқарув йўлга қўйилади.
“Болалар тиббиёт кластери” биноси 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.
Шунингдек, янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда 6 ўриндан кам бўлмаган чақалоқлар реанимацияси бўлимлари фаолияти йўлга қўйилади.
2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлимлари очилади.
Ушбу бўлимлар мавжуд штат бирликлари доирасида шакллантирилади ва унда педиатрия йўналиши бўйича барча тор соҳа мутахассислари, мактаб ўқувчиларига хизмат кўрсатиш учун шифокор-педиатрлар, болалар шифокор-гинекологи, тегишли ўрта тиббиёт ходимлари, вакцинация хонаси ходимлари, “тиббиёт бригадалари”даги педиатрия ҳамширалари фаолият юритади.
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари иш бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг