Коня-2021: Жамоавий спорт турларига қуръа ташланди
2022 йил 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унинг якунларига кўра, мусобақада иштирок этадиган жамоаларимиз ўз рақиблари номини билиб олишди.
Эътиборлиси, дастлаб фақатгина гандбол ва баскетбол 3х3 бўйича аёллар жамоаларимиз ушбу турнирда иштирок этишлари эълон қилинган эди. Кейинчалик волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоасига ҳам бўлажак Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашиш учун таклиф келди.
Қуръа якуни бўйича жамоаларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичида қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боришади:
Гандбол, «А» гуруҳи: Сенегал, Бангладеш, Туркия, Ўзбекистон;
Волейбол, «А» гуруҳи: Ўзбекистон, Индонезия, Туркия, Эрон.
Регламентга кўра, баскетбол 3х3 дастурида қуръа жамоаларнинг рейтингидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ва натижа тез орада халқаро ташкилот сайтида эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг