"Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти халқимиз томонидан нафақат тўғри қабул қилинаётганини, балки бу жараёнда уларнинг қанчалик фаол иштирок этаётганини англатади" — Сенат Раиси
Сенат Раиси бугунги кунда долзарб бўлиб турган конституциявий ислоҳотлар бўйича алоҳида тўхталди.
"Олий Мажлис палаталарининг жорий йил 20 майдаги қўшма қарори билан шу масала юзасидан келиб тушадиган таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия тузилган эди. Шу кунгача комиссия 3 марта йиғилиш ўтказди.
Ўтган қисқа вақт ичида 20 мингдан зиёд таклиф келиб тушган. Таҳлил этадиган бўлсак, индивидуал, жамоавий (корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоаларидан), сиёсий партиялар, фаол блогерлардан таклифлар келиб тушаётганини кузатиш мумкин. Бу, албатта, Конституциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти халқимиз томонидан нафақат тўғри қабул қилинаётганини, балки бу жараёнда уларнинг қанчалик фаол иштирок этаётганини англатади.
Ушбу жараён бизга аҳолининг ёш жиҳатидан қайси қатлами сиёсий фаол эканини ҳам кўрсатмоқда. Келиб тушган таклифларнинг қарийб 70 фоизи 18 – 30 ёш оралиғидаги аҳолига тегишли" деди Т. Норбоева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг