Коммунал тўловларни тўламаган фуқарони ваколатли орган давлат божи тўламай судга бера олади — қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коммунал тўловларни суд орқали ундиришда ваколатли органга қулайликлар яратиш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасига кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари томонидан кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилганда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи ушбу ташкилотлардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судга кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини қатъий белгилаб қўйиш ҳам таклиф рўйхатидан ўрин олган.
Аввалроқ депутатлар «тунги режим»нинг вақтини аниқлаштиргани ҳақда хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг