Комиссиялар аъзолари ўқув машғулотларига жалб этилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Айни пайтда пойтахтимиздаги сайлов участкаларида “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси” доирасида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 710-сонли сайлов участкасида Олмазор туманида жойлашган сайлов участкалари раислари, ўринбосарлар ва аъзолар учун ўқув семинар ўтказилди.
Машғулотлар давомида ЎзМУ профессор-ўқитувчилари, туман ҳокимлиги масъуллари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлар институти” ННТ вакиллари ҳамда экспертлар томонидан тайёрланган “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув-амалий қўлланма” асосида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонун ҳужжатлари, сайлов комиссиялари ва уларнинг ваколатлари”, “Сайловчилар рўйхатлари билан ишлаш”, “Участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни жиҳозлаш ва муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш”, мавзуларида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
Бу каби семинарлар пойтахтимизнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Яккасарой ва Чилонзор туманларида ҳам ўтказилди.
Акбаржон АБДУРАИМОВ,
Демократия ва инсон ҳуқуқлар институти” ННТ вакили.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг