Комиссия аъзолари одамлар кайфиятини ўрганиш учун Қорақалпоғистон воқеаларининг асосий майдонига айланган Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорига бордилар

09:05 27 Июль 2022 Сиёсат
620 0

Бозорга ташриф давомида Комиссия аъзолари савдогарлар ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашдилар. Комиссия аъзоларининг таъкидлашича намойишда қатнашган аҳоли бирор бир аниқ маълумотга эга бўлмасдан рўй бераётган воқеаларга бўлган ички қизиқиш ҳисси таъсирига тушиб қолганлигини билдиришган.

Шунингдек, савдогарлар намойишдаги воқеалар маҳаллий аҳоли томонидан амалга оширилмаганлиги, мамлакат тинчлигини бузишни истовчи кучлар таъсири туфайли вазият жиддийлашганини айтишди. Намойишдан сўнг савдогарлар маълум вақт давомида қўрқиб бозорга чиқишмаган.

Ҳозирда бозорда тинчлик барқарор, ҳаммаси ўз ўрнига тушган. Савдогарлар ва харидорлар хотиржам ўз ишлари билан банд. Нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган.

Комиссия аъзолари Қорақалпоғистонда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?