Комил Алламжоновга нисбатан суиқасд иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлиқ жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, суд муҳокамалари давомида айбланувчиларнинг қилмишлари, уларга нисбатан тақдим этилган далиллар ва айблов хулосалари батафсил кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига кўра, жиноятни содир этган асосий шахслардан бири Шуҳрат Расулов 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, Жавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар айбланувчиларга ҳам қилмишига мутаносиб равишда турли муддатларда озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинлангани маълум қилинди. Суд жараёни давомида барча айбланувчиларнинг иштироки таъминланиб, уларнинг ҳимоя ҳуқуқларига амал қилингани қайд этилди.
Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, мазкур жиноят иши юзасидан барча тергов ва суд жараёнлари қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолда олиб борилган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг айбланган шахсларга нисбатан жазо чоралари тўлиқ амалга оширилади.
Қайд этиш керакки, ўтган йилнинг кузида Қибрай туманида Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши содир этилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг