Кўкдалада Давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади
Давлат хизматлари марказининг очилиши нафақат кўкдалаликлар учун, балки барчамиз учун муҳим воқеадир. Эндиликда ушбу марказ орқали фуқаролар 250 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Кўкдала туман давлат хизматлари маркази 180 000 дан ортиқ туман аҳолисига хизмат кўрсатиш учун қулай шароитга эга.
Туман давлат хизматлари марказида ташриф буюрувчиларнинг фарзандлари учун болалар майдончаси ҳам ташкил этилган.
Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида, марказ биносига киришда алоҳида йўлакчалар билан таъминланган. Ҳозирги кунга қадар марказга ташриф буюрган ногиронлиги бўлган шахсларга ходимлар томонидан навбатсиз давлат хизматлари кўрсатилди.
Албатта, бундай иш кўлами жараёнида ходимлар, хизмат олувчилар учун марказнинг аввалги биноси торлик қилган. Энди бундай ноқулайликлар ортда қолди.
Бино 2 қаватдан иборат бўлиб, замонавийлик ҳамда миллийликни ўз ичига олган.
— Марказ аввалгидай иккинчи эмас, биринчи қаватда жойлашгани ёши улуғлар ва ногиронлар, касалмандлар учун яхши бўлибди, – дейди меҳнат фахрийси Абдусамад бобо. — Тўловиниям шу ерда қиласиз, невара билан келсам болаларниям майдончада ўйнатиб кетсак бўлади.
Марказда 12 та давлат хизмати кўрсатиш учун қабул ойнасидан ташқари, электрон навбат, кутиш манзили, 4 та монитор, тўлов амалга ошириш учун касса, болалар майдончаси, китоб жавони, мажлислар хонаси мижозлар хизматида. Шунингдек, адлия хизмати кўрсатиш учун алоҳида ҳудуд ва архив маълумотлари сақлаш хоналари мавжуд.
Бу барча ташриф буюрувчиларнинг келиб чиқиши ёки шароитларидан қатъий назар, керакли хизматлардан бир хил даражада фойдаланиш имконини беради.
Шунингдек, марказда имконияти чекланган фуқаролар учун қулай шароитлар яратилганини ҳам таъкидлаш лозим.
Кўкдала тумани адлия бўлими давлат хизматлари марказининг қурилиш ишлари якунлангандан сўнг, туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Кўкдала аҳлига биринчи кундан давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди.
Марказ биносида фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш учун 12 та давлат хизматлари маркази операторлари ташкил этилган. Фуқаролар тўловлар амалга оширишлари учун пайнет шохобчаси фаолият кўрсатиб келмоқда.
Марказда фуқароларнинг навбат асосида давлат хизматларидан фойдаланишлари учун "Qmatic" электрон навбат жиҳозлари билан таъминланган.
Шунингдек, марказга ташриф буюрувчиларнинг навбат кутиш даврида, вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 4 та телемониторлар ўрнатилган бўлиб, ушбу мониторлардан фуқароларнинг кайфиятига ижобий таъсир этилиши учун классик мусиқалар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда шартнома асосидаги тадбиркорларнинг фаолияти ҳақидаги реклама роликлар қўйиб борилмоқда.
Туман аҳолисига яна бир қулайлик яратиш ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш билан бир қаторда, ушбу марказ биносида адлия бўлими, юридик хизмат кўрсатиш маркази , фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлимлари ҳамда нотариус ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бу билан фуқароларнинг ҳуқуқий масалалардаги мавжуд муаммоларини бир бинонинг ўзида ҳал этишларига замин яратилди.
Туман давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил май ойидан 2023 йил июнь ойига қадар жами 21 346 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Шундан, тадбиркорлик субъектлари яъни 1 754 таси жисмоний шахс, 822 таси юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказилишига эришилган.
Давлат хизматлари марказида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизмати кўрсатиш намунали йўлга қўйилган. Марказда мурожаатчилар учун етарлича шароитлар яратилган. Тартибли навбат жорий этилган. Мурожаатчилар марказда ўрнатилган махсус инфокиоскда ЭРИ (электрон рақамли имзо) калити орқали бемалол фойдаланиш, керакли маълумотномани эса шу инфокиоскнинг ўзида чоп қилиб олиш имкониятига эга.
Сайёр хизматлар кўрсатиш мақсадида махсус жиҳозланган автомобиллар мавжуд. Марказга келган фуқаролар бу ерда яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган хизматлардан мамнун.
Кўкдала туман давлат хизматлари марказида мурожаатчилар учун етарлича шароит яратилган. Тартибсиз навбатлар учрамайди. Марказга ўрнатилган инфокиоск соз ҳолатда ишлаб турибди. Кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловларни амалга ошириш учун марказнинг ўзида банк шохобчаси ташкил этилган.
Бугунги кунда ҳам марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга 250 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари туманнинг олис ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим масканларида сайёр учрашувлар, тарғиботлар ҳамда сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг