Киритилаётган нормалар ёшлар манфаатига хизмат қилади
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Ушбу жараёнларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Мана шундай тадбирларнинг бири Ромитан туманида ҳам бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Таъкидланганидек, Конституциямизда жамиятнинг барча қатлами манфаатлари инобатга олинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортмоқда. Ўз навбатида, давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга ошмоқда. Чунки, Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда «инсон манфаати ҳар нарсадан устун» деган мезон асос қилиб олинган. Шу боис, Бош қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлмоқда, десак хато бўлмайди.
Эътиборлиси, Бош қомусимизда Оила, болалар ва ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шаклланитириш тўғрисида ғамхўрлик қилиши белгиланаяпти.
Бундан ташқари, ёшларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида киритилмоқда. Мазкур нормалар, нафақат ёшлар манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун муҳимдир.
Тадбирда сўз олганлар Бош қомусимизга бефарқ эмасликларини билдириб, киритилаётган янги нормаларни эътироф этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг