Кирим чиқимдан бир ярим баробар ошиб кетди. Давлат бюджетида нима гаплар?

13:59 24 Июнь 2024 Иқтисодиёт
594 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет, давлат харидлари ва суверен халқаро облигацияларининг котировкалари тўғрисидаги июнь ойи маълумотлари тақдим этилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Давлат бюджет бўйича маълумотга кўра, даромад ва тушумлар 13 триллион 888 миллиардни ташкил қилмоқда. Харажатлар эса киримдан деярли 58,7 фоизга (22 триллион 43 миллиард) юқорироқ бўлди.

«2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жамланма параметрлари ҳамда 2025-2026 йилларга бюджет мўлжаллари» бўйича йиллик консолидациялашган бюджет даромадлари 375 триллион 30,5 миллиардни, бюджет харажатлари эса 427 триллион 640,3 миллиардни ташкил этади. Бу чиқим киримдан 14 фоизга кўпроқ бўлишини англатади.

Июнь ойида эса харажат прогнозга қараганда 44 фоиздан кўпроқдир. Асосий харажатлар сирасига 597,5 миллиард сўм электрон дўконларга, энг яхши таклифларни танлаш учун эса 1 триллион 395,6 миллиард сўм сарфлаган. Тендер савдолари учун эса 953,8 миллиард сарфланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер