“Кино санъати” журналининг илк сони чоп этилди
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги муассислигидаги “Кино санъати” журналининг 1-сони нашр этилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар пресс-клуби”да журналнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирга таниқли кинорежиссёрлар, устоз санъаткорлар, халқаро экспертлар, ОАВ вакиллари ҳамда талабалар иштирок этди.
Тақдимот маросимида таъкидлаганидек, “Кино санъати” журналининг нашр этилиши соҳа мутахассислари, талаба ва мураббийлар, олимлар, кино ихлосмандлари учун эркин ижод минбари, илмий қўлланма бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Журнал илк нишона сониданоқ ўқувчилар эътиборини қозонди. У “Nostalgie”, “Йўл бошида”, “Устун”, “Очиғини айтганда” сингари ўнлаб қизиқарли рукнлардан ҳамда бадиий-публицистик мақолалардан иборат. Унинг дизайни ва мақолалар мазмуни кино олами билан ҳамоҳанг.
68 саҳифадан иборат мазкур журнал йилда 4 марта чоп этилади. Журналнинг 1-сони 3 минг нусхада босилган.
Юлдуз ЎРМОНОВА (“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг