Кимлар коронавирус ташувчиси бўлмаслиги мумкинлиги маълум қилинди

Иллюстратив сурат
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург “Cоvid-19”га қарши эмланган одамлар инфекция ташувчиси бўлмаслигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар одам хасталикка қарши тўғри эмланган бўлса, унинг организмида вирусни зарарсизлантира оладиган антитаначалар ишлаб чиқарилади.
«Инсон танаси баъзи бир сабабларга кўра вакцинага жавоб бермаслиги мумкин. Аммо аниқлик киритилишича, ушбу сценарий фақат 5-10% одамларда кузатилади. Ва айнан шундай ҳолатлардагина эмланганига қарамай, одам инфекция ташувчисига айланиб қолади», дейди Александр Гинцбург.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг