Кийим ишлаб чиқаришда қайси ҳудуд пешқадам?
2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан жами 37,9 трлн сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Андижон вилояти етакчилик қилмоқда. Вилоятда шу давр мобайнида 17,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Андижон вилояти – 17,2 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 3,7 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 3,6 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 2,6 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 2,2 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 1,9 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 1,6 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 1,5 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 562 млрд сўм;
- Жиззах вилояти — 524,1 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 497,4 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 390,6 млрд сўм;
- Хоразм вилояти — 387,8 млрд сўм.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг